“Сарбон”ни танишмаяпти…Гонорар ҳақини эса тўй эгалари кам тўлашяпти!?
«Сарбон» яккахони Фарход Саидов қизиқ бир воқеадан нолиб қолди: “Санъаткор ҳамиша янгиликка интилиб туриши керак деган ақидага амал қилиб, жингалак сочларимни ўзгартирган эдим. Тўйларга тепага таралган силлиқ соч турмагида борсам, тўй эгалари иккиланиб саломлашишяпти. Ўзимга ҳам ғалати бўляпти-ю, бироқ, начора. Бу ҳам майли, жуда «мен»лигимга шубҳаланганлар ҳатто гонорар ҳақини ҳам кам тўлашмоқчи. Буниси эса ҳаммасидан ўтиб тушди. Шундай қилиб, бошқа имиджимни ўзгартирмасликка қарор қилдим. Янгилик қиламан деб бошимга бало орттиришимга сал қолди.”