2011 йилнинг иккинчи ойи, яъни февралда бир хонанда мухлислари учун тўрт кунлик байрамча тақдим этилади! Мусиқа ва рақс, янги хитлар…хуллас, унутилмас шоу! Англаган бўлсангиз, Райҳоннинг концертлари! Айни пайтда феврал концертларига хонанда катта тайёргарликни бошлаб юборган. Янги имидждаги фотосуратлар эса деярли тайёр. Райҳоннинг мухлисларига ажойиб имконият. Энди у ҳақда узоқ вақт мобайнида эмас, сиз ўзингиз кутган пайтда янгиликдан боҳабар бўласиз! Шу мақсадда www.rayhon.uz ҳамда www.shov-shuv.uz ҳамкорликда янги “67” лойиҳасини тақдим этади. Лойиҳа ҳақида батафсил эртага билиб оласиз. Лоқайд бўлманг. Бу жуда қизиқ! Бунақаси энди, биринчи маротаба! Лойиҳа эртадан бошланди!