Четверг, 23.10.2014, 02:21
узбекские фильмы
Чат'ик
200
Администратору

Создать сайт бесплатно

Онлайн всего: 0
Гостей: 0
Пользователей: 0

Узбекские фильмы » Шоу Бизнес » ЮЛДУЗ ВА ОЗОДБЕК
ЮЛДУЗ ВА ОЗОДБЕК
21.12.2010, 14:26



Юлдуз Усмонова ҳақида бот-бот гапирамиз. Аслида унинг ижоди ва шахсий ҳаёти каби бошқа бировники каби қизиқ эмас. Хонанданинг қандай янги қўшиқлари, айни пайтда ким билан истиқомат қилаётгани, ёнида ким пайдо бўлиб, ким "йўқолиб” қолгани...Ҳаммаси қизиқ. Унинг яккахон концертлари, ТВ ва радиоканалларда кўринишига рухсат тўхтатилди-ю, гап-сўз янада авж олди. Турмуш ўртоғи билан аразлаб ё ҳақиқатан қадрига ачиниб Туркияга кетиб қолди. Уни "ватангадо”га чиқаришди, "хоин” деганлар ҳам бўлди. Бироқ, Юлдузнинг юрагидан нелар кечгани, қон йиғлаганини ким ҳам билибди? Фақат унинг ўзига ва Яратганга аён. Ўша бировлар гапига қулоқ тутсак, Ватанини иймони билан севмаган санъаткор асрга тутигулик тарона- "Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон”ни куйлармиди? Демакки, уларнинг гаплари ёлғон. Боязид юртига кетиб, хонанда ўзининг янги қирралари намоён этди. 25 йиллик ижоди бор хонанда ҳаммасини қайтадан бошлади! Юртда бўла туриб, Усмоновани тез-тез соғинишарди, ўзга ерга кетиб қолиб у соғинч даражасини янада оловлатди ҳамда гонорар ҳақини ҳам ошириб олди! Дубай, Москва, Монако, Санкт-Петербург, Нью-Йорк…дунёнинг турли шаҳарларида концертларини тақдим этди. Австрияда болалар хор гуруҳи ўзбек тилида "Шоҳ ва гадо” қўшиғини ижро этишди. Энг қизиғи, Юлдузга шахсан улар ҳам жўр бўлди. Хуллас, шу каби оламшумул воқеалар содир бўлди...Шу кунларда хонанда ўз юртида узоқ қолди. Айтишларича, унинг Туркияга бошқа қайтгиси йўқ. Барибир, ўзбек мухлисларининг, қоши-кўзи ўзи каби қоракўзларнинг интиқ муҳаббати барибир бошқача! Шуни сезибми ё ўзи куйлагани каби дунё кезиб, ўзимизники каби қадрдон ва меҳридарё элни топа олмагани боисми...Ўтга чўққа ургани билан у шу санъат тақдирига битилган, у! Азалдан лойи қорилганда ёзилган балки? Давоми ҳақида кейинроқ...

Икки халқ артисти Юлдуз ва Озодбек орадан бир неча йил ўтиб, юзма-юз кўришиб, дилдан суҳбатлашишга имкон топишди. Ҳаммасига Дубайдаги тўй хизмати сабабчи. Юлдуз куйлаганда, Озодбек унга қўшилиб ҳам куйлади. Балки, вазият тақозоси, балки унинг ижодига мухликлик иштиёқи?! Муҳими, ҳар доим Назарбеков Усмонованинг санъатини тан олган. Икки санъаткорнинг ўтмишига назар ташласак, аянли воқеалар кечганига амин бўламиз. Иккаласи ҳам оддий ишчи оиласидан. Иккаласида ҳам ғариб болалик. Ундан сўнг ҳаёт синовлари...Юлдузнинг метин иродаси ва темир бардоши ҳамма тўсиқларни енгиб ўтишида асқотган бўлса, ажабмас. Унинг тили деймиз...Бир аёл бошидан кечирган шундай кечмишлар уни шундай қайсар, ғайриоддий қилиб шакллантиргандир? Назарбеков эса аксинча, босиқ ва "қўлини кўксида қилиб” тарбияланди?! Турли ўзгаришларга ўзингиз гувоҳсиз. Апрел концертлари деганда кўз олдимизда Юлдузнинг 10- 15 кунлик дастурлари гавдаланди. Сўнгги 2-3 йил эса бу тушунча бошқага жой бўшатган. Озодбек апрел концертларини 23 тагача етказди! Ким учун ҳавас, кимга ҳасрат бу кунлар! 2011 йилнинг апрелида янги қўшиқлар гулдастасини бир неча минглаб мухлисларга тақдим этиш бугунги жуда "нозик иккилик”дан қай бирига насиб этади? Агар соғинч теориясини инобатга олсак, бу Юлдузга тегишли, агар етилган марра ва сўнгги анънанани назарда тутсак, сўссиз Озодбек! Агар рухсат тегиши ҳақида мунозара борса, демак, Назарбеков Усмонова олдида чекинади. Бизга қолса, марду майдонни кузатган маъқул. Ким кимдан олдин ё ўзарга эмас, ким қандай концерт бергани ва неча кун илдамлагани қизиқроқ. Ундан ҳам эътиборлиси, ҳозирдан хулоса ё башорат қилиш ярамайди. Яхшиси, вақт ҳукмини кутамиз!




БИРЙЎЛА 3 ТА АЛЬБОМ: ҚОЗОҚ, ТОЖИК ВА ТУРК ТИЛИДА! 

Нравится

Советуем посмотреть:
Farzandim - 2 / Мой ребенок - 2
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 66356
Tilim Qursin / Да отсохнет мой язык
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 35358
Mening Do'stim Jin / Мой друг джинн
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 23252
Категория: Шоу Бизнес | Добавил: xursan | Просмотров: 3815
2 forest270   (24.12.2010 16:46)
Ваалейкум салом! ман жахонгир smile

1 камал   (21.12.2010 18:31)
kamal

Имя *:
Email:
Код *:
Узбекские фильмы. Uzbek Kino. © 2014
Россия. Российская федерация.