ПОЗИЛЖОНОВДАН НИГОРАГАЧА! онлайн. Бесплатные фильмы в хорошем качестве
Вторник, 06.12.2016, 18:53
узбекские фильмы
Чат'ик
200
Администратору

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Узбекские фильмы » Шоу Бизнес » ПОЗИЛЖОНОВДАН НИГОРАГАЧА!
ПОЗИЛЖОНОВДАН НИГОРАГАЧА!
23.07.2011, 21:01

ПОЗИЛЖОНОВДАН НИГОРАГАЧА!


Қайноқ ёзда шоу олами гарчи қайнамаётган бўлса-да, бу ҳафта олдингиларидан фарқли равишда бир озгина қимирлашлар кузатилди. Ўз навбатида биз кузатувларимизни давом эттирамиз. Сиз эса улардан бохабар бўлинг...

Жаҳонгир Позилжоновга 5 савол – Телефонда неча соат гаплашасиз? – Кўп гаплашаман. Адашмасам, бир кунда 5-6 соат. – Энг кўп ким телефон қилади? – Айнан бир инсонни айта олмайман. Негаки, кўпинча иш юзасидан қилишади. – Сиз учун кутилмаган бўлган SMS? – Унақаси бўлмаган. – Сўнгги ўқиган китобингиз? – "Шум бола”. Бунга ҳам анча бўлди. Ҳозир китобдан кўра кино кўпроқ кўряпман. – Агар сиз Бил Гейтснинг ўрнида бўлганингизда… – Унинг ўрнида бўлишни истамайман. Ўзимнинг ўрним яхши.

Мадина Мумтоз ва ПОП мусиқаси
– "Поп” (инглизча, Pop – popular music – машҳур қўшиқ дегани) – енгил, кўнгилочар мусиқанинг XX асрда қарор топган услублар ифодаси. Дастлаб, 1950 йилларда фақат рок мусиқасига нисбатан қўлланилган. Ҳозирда тижорий мусиқанинг барча жанр ва услубларига нисбатан ишлатилади (шлягер, ритм-энд-блюз, диско, соул, лаун, хип-хоп). Поп мусиқасининг асосий тамойили – турли халқ мусиқаси, мумтоз композиторлик ижоди, жаз ва бошқа мусиқа қатламларига оид ифодавий воситалардан фойдаланиб, муайян услубий қолипларни яратишдан иборат. Поп мусиқасининг ижод ва ижро жараёнлари халқаро мусиқа индустрия тизимини ташкил этади. Шунинг учун Поп мусиқаси тизимида етук санъаткорлар билан бир қаторда кўпинча реклама туфайли машҳур бўлган "юлдуз”лар фаолият кўрсатади. Мусиқа услубида эса оммалашиб кетган унсур, оҳанг, усул асосий ўрин эгаллайди. Ҳозирча билганларим шу (кулади).

НИГОРА ЎЗИ ҲАҚИДА ОЧИҚЧАСИГА!
– Ишлаётганимда халақит бермасликларини хоҳлайман. Ғийбатни ёмон кўраман, менга тааллуқли бўлмаган нарсалардан йироқ бўлишга ҳаракат қиламан. Ишга шўнғисам, тамом! Ажрата олмайсиз (кулади). Дўстлар даврасида доим қувноқ ва эътиборлиман. Йиқилиб тушгунча рақсга тушаман. Бировларнинг қувончига шерик, дардига ҳамдард бўла оламан. Бироқ ҳар бир инсоннинг ўзига яраша феъл-атвори бор, шунга яраша тақдирини ҳам ўзи белгилаб қўйган экан, унинг ички ҳиссиёти ва шахсий ҳаётига, хато ишига ҳам бурнимни суқишга ва уни тўғрилашга ҳаракат қилмайман. Менга ёқмаган нарсадан узоқлашаман, холос. Хонандаларимиз билан дўстона муносабатдаман.
Нравится

Советуем посмотреть:
Farzandim - 2 / Мой ребенок - 2
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 75124
Tilim Qursin / Да отсохнет мой язык
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 40608
Mening Do'stim Jin / Мой друг джинн
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 26335
Категория: Шоу Бизнес | Добавил: forest270 | Просмотров: 4012
Регистрация желательна.
[ Зарегистрироваться на сайте | Войти на сайт ]
Узбекские фильмы. Uzbek Kino. © 2016
Россия. Российская федерация.