"Ёшлар"чилар сири фош бўлди! + Видеофакт! онлайн. Бесплатные фильмы в хорошем качестве
Четверг, 08.12.2016, 01:13
узбекские фильмы
Чат'ик
200
Администратору

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Узбекские фильмы » Новости » "Ёшлар"чилар сири фош бўлди! + Видеофакт!
"Ёшлар"чилар сири фош бўлди! + Видеофакт!
02.03.2011, 11:36

sayyod taqdim etadi!
Бу аввалги ёзганим эди:
Гап шундаки, Ўзбекистон билан боғлиқ нарсалар хақида русийзабон пресса хабар беришар экан, негадир ўз фикрилари билан бойитибми, башоратларидан келиб чиқибми хуллас қандайдир бир танқид бўлиб танқидмас, тепадан назар ташланиб ёзилгандек бўлади.
Мисол тариқасида Ўзбекистонда рэп ва рокни шайтоний мусиқа деб эълон қилишди дея "Ёшлар" каналидаги бир кўрсатувга ишора қилишган.

Ажаб бўпти!

Биринчидан бизда рок ва рэп у даражада ривожланмаган ва у йўналишларга хар қанча хурмат билан қараганимиз билан эъзозлаб тарғиб қиладиган тарихий ёки миллий йўналишларимиздан эмас.
Ўзлари қўйган мавзуга мана шу суратни хам қўйишибди, рости хам шайтоний бўлмай нима?
ЛЕКИН!

Бизда бу кўринишда рок бўлмаган ва йўқку!

Сахар гурухини эсланг, ундаги рок қандай эди? У ерда дард, романтика сезиларди, ё нотўғрими?

Хозирги фикрларим ўша "Ёшлар"гаям тегишли рус прессасига хам.
Билмадим русийзабон пресса иқтибос сифатида қўйган икки видеони қайдан олишгану, у ердаги рэп ва рок куйлаётганлар биринчидан хеч қайси эфирда кўринмаган ва уларни хеч ким билмайди хам.
Уйда ўзларини олиб Ютубга қўйган бўлса биздаги расмий ижодий фаолият бўларканми?

Рэпда кулаб бизда машхурликка эришганлар Шохрух ва Шахриёр десак, нима улар турма қўшиқларини куйлабдими? Ё Сахар гурухи мана шу суратдек чиқиб арриллаб ётибдими?
Ана энди кўрсатувни кўриб бўлгач фикрларим:

Бугун шу кўрсатувни ўзим томоша қилдим.

Шунинг учун хам аввалги ёзганларимни фақатгина мана шу еригача ўзгартирмадим.
Кўрсатув аслида аъло даражада қилинган, тўппа-тўғри! ФАҚАТГИНА РУС прессаси негадир бошқача ёндошиб, кўрсатувда умуман қўлланилмаган Ютубдаги видеолар билан тўлдирган.

Мазкур кўрсатувда хаммаси факт ва керак бўлса илмий исботлар билан келтирилган ва асосий урғу ХОРИЖ РЭП ва РОКлари назарда тутилган. Дархақиқат миллий ва классик куйларнинг ижобий таъсири менимча сир эмас.

Фақатгина Камолотчилардан бир вакилнинг шахсият тарафлама ёндошиб, гўёки рок ва рэпни шахсий хаётда омади чопмаган ва хаттоки бир жинсли инсонлар тинглаши хақидаги жуда бир тор фикри ғалати туюлди.. Шартмиди агар жўяли фикр бўлмаса бу қадар....
Хуллас!

Интернет оламидан бу кўрсатувни русчасини кўриб....
Аяйяяяяй....

"Ёшлар"нинг бу кўрсатувини кўриб бўлгач, ундаги хақиқатни тан олиб, хам бу каналга хурматим пайдо бўлганди.
Интернетда кўрсатувнинг оригинали аслида Россияликлар бўлганлиги ва "Ёшлар"чилар шунчаки таржима қилиб уёқ-буёғини тўғирлаб, иштирокчиларни ўзимиздан қилганидан кейин эса хурматимга ачиндиму лекин кўрсатувни тан олганлигим ўзгармади.

Асли бу кўрсатув Россия кўрсатувидан деярли шундоққина таржима қилиб қўйилганлигига негадир Россия прессаси жим. Ва аввал ўзларида бу йўналишларни Россияда рок ва рэп шайтноний деб эълон қилинди дейишмабди?

Русийзабон прессага эса айтадиганим ўша ўшалигича қолаверади :

Если мы что-либо сочли нужным не для вас а для себя , то значит так и должно быть!
Рок и рэп не наша история и далеко не то искусство с которым можно было бы гордиться!
+
А чегож вы не заметели главное: Что наша программа лишь перевод с российской программы? Так что первым русские объявили рэп и рок сатанинским.

РУСЧА КЎРСАТУВДАН ВИДЕОФАКТ:

Айнан шу кўрсатувни "Ёшлар"чилар деярли таржима қилиб тайёрлашган .


Нравится

Советуем посмотреть:
Farzandim - 2 / Мой ребенок - 2
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 75127
Tilim Qursin / Да отсохнет мой язык
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 40610
Mening Do'stim Jin / Мой друг джинн
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 26335
Категория: Новости | Добавил: forest270 | Просмотров: 1800
Регистрация желательна.
[ Зарегистрироваться на сайте | Войти на сайт ]
Узбекские фильмы. Uzbek Kino. © 2016
Россия. Российская федерация.