Позилжонов: Жуда кўп қизлар билан "юрганман". онлайн. Бесплатные фильмы в хорошем качестве
Воскресенье, 11.12.2016, 07:08
узбекские фильмы
Чат'ик
200
Администратору

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Узбекские фильмы » Новости » Позилжонов: Жуда кўп қизлар билан "юрганман".
Позилжонов: Жуда кўп қизлар билан "юрганман".
18.02.2011, 12:50

Film nomi: KERAGIMSAN
Yili: 2010
Janri: Drama,Melodrama
Rejisser: Elyor Hoshimov
Rollarda: Gulchehra Eshonqulova,Alisher Uzoqov,Abdujalil Mavlonov,To'ti Yusupova,Fotima Rejamaetova,Muhammadiso Abdulxairov,Matyaqub Matchanov va boshqalar.

Ассалому алайкум Жаҳонгир ака. Аввало, кириб келган Янги йил билан табриклайман.

1. Келажакда ҳам, яъни ёшингиз каттароқ бўлганда ҳам, шунақа комедик актёр бўласизми?

2. Бу савол учун, олдиндан узр сўрайман, энди "Божалар” гуруҳи, яккахон Жаҳонгир  Позилжонов бўладими ёки раҳматли Мўмин Ориповни ўрнига кимнидир . . . қўясизми?  SAMIRA 

 

Жаҳонгир Позилжонов: 1. Албатта. Шундай актёр бўламан. (кулиб, ҳазил билан) Бундан бу ёғига ўта олмайман.

2. (Жиддийлик билан) – Йўқ, ҳеч ким бўлмайди! Бундай саволлар кўп бўлган, жавоб берганмиз. Чунки, Мўминни ўрнини ҳеч ким боса олмайди!

 

Нима учун фильмларингиз саёз ва бачканароқ, жиддий сценарийлар тушса ишлармидингиз? MAHINA

 

Жаҳонгир Позилжонов: - Олдин ўзим жиддийлашиб олсам, кейин жиддий нарса олардим. (жилмайиб) Ўзим жиддий эмасман, жиддий кино олишга!

 

1. Реппер Шохрухнинг ижодига қандай қарайсиз?

2. Сизга Андреа Бочеллининг ижоди ёқадими ва у ижросидаги севимли қўшиғингиз?

3. Сизнинг ёқтирган футбол жамоангиз, тренер ва футбол ўйинчиси?ZOYI

 

Жаҳонгир Позилжонов: - 1. Яхши қарайман.

2. (Ўйланиб) Йўқ, мен кўпроқ ўзбекча лирикани эшитаман. Озодбек Назарбеков ва Муножот Йўлчиева қўшиқларини тинглайман.

3.  Ўзбекистон. Тренер Миржалол Қосимов, ўйинча Жасур Ҳасанов.

 

Жаҳонгир ака, фильмларингиздаги образлар бир-бирига ўхшаб қолмоқда. Илтимос, шуни эътиборга олинг, кинода бир хилликдан одам чарчар экан, бир хил сўзлар ишлатмоқдасиз. Кейин қўшиқларингиз ҳам бироз сусайган.   NURALIBEK

 

Жаҳонгир Позилжонов: -(кулиб, ҳазил билан) Сусайган бўлса, эшитманг дейман. (ҳазил билан) Бир-у бир. (кулиб) Сусайган бўлса, сусаймаган қўшиқлардан эшитишга ҳаракат қилсинлар.

 

Мени бир саволим бор, Жахонгир акага, илтимос Sayyod саволимни беринг, "Божалар” гуруҳи ва Райхон ижросидаги дуэт, DADDY YANKEE ва GLORY ижросидаги дуэтни таржимасими, ёки фақат мусиқаси ўхшашми?   EL_CARTEL  

 

Жаҳонгир Позилжонов: - (жиддий ва ҳайронлик билан) Йўқ, Мен бу дуэт ҳақида биринчи марта эшитишим! Мен умуман, бундай қўшиқни эшитмаганман. Мен Райҳон билан куйлаган дуэтни ҳеч қандай DADDY YANKEE ва GLORY га  алоқаси йўқ. Ҳатто, мен уларни танимайман.

 

Саволим, сизга ҳаётингиздаги сиз учун энг қадрли бўлган кун ва нимани йўқотиб қўйишдан жуда ҳам қўрқасиз, кейин турмуш ўртоғингизни топишдан аввал, нечта қиз билан "юргансиз”. Жавоб учун олдиндан раҳмат. ''XXX''  

 

Жаҳонгир Позилжонов: -Йўқотиб қўйишдан қўрқадиганим, ишонч! Ишончни йўқотиб қўйишдан қўрқаман! Умуман ҳаммага, оиламга, яқинларга, дўстларга! Ишонч йўқолса, одамни ҳамма нарсаси йўқолади.

- Жуда ҳам кўп қизлар билан "юрганман.” Санашим қийин. Гаплашганман (ҳазил билан кулиб)

 

1. Сиз учун қайси бири биринчи ўринда, режиссёр ва актёрлик фаолиятингизми, ёки қўшиқчилик?

2. Сиз хайрия акцияларида иштирок этасизми, агар ҳа деб жавоб берсангиз, аниқ қайсиларида, агар йўқ десангиз, нима учун? Олдиндан раҳмат.  DILDORA

 

Жаҳонгир Позилжонов: - 1. Уччаласи ҳам бирдек. Чунки, мен бу нарсаларга баравар улгураман. Уларни ҳаммаси санъатга алоқадор. Ҳеч бирини устун қўймайман. Мисол учун, бизнес бўлса, ажратиб берардим. Бу менимча, санъаткорни серқирралигидан далолат. Инсон қанча серқирра бўлса, қанча кўп нарса қилишга улгурса, бу унинг  ютуғи. Инсон бир ишга ёпишиб қолиши керак эмас. Бу мени шахсий фикрим.

 

Феруза: - Келажакда сизни яна бирор-бир бошқа йўналишда ҳам кўришимиз мумкинми?

 

Жаҳонгир Позилжонов: -Мумкин. Мен ҳозирги кунда, жонли равишда бир спектакль қўйишни ўйлаб турибман. Ўзимиз сценарий қилиб, ўзимизни гуруҳимиз билан. Бундан ташқари, актёр Мурод Ражабов томонидан, Муқимий театрига бир спектаклда ролга ҳам таклиф бўлди. Розилик билдирдим.

 

Жаҳонгир Позилжонов: - 2. Кўпроқ "Фонд Форум” жамғармаси ўтказаётган хайрия акцияларида қатнашиб келамиз.

 

Нега охирги пайт, фақат шўх ашулалар айтяпссиз?  MURODBEK

 

Жаҳонгир Позилжонов: - Чунки, инсонларга хурсандчилик улашишни ҳоҳлайман.

   

Жаҳонгир ака, ўтган Янги йил байрами билан чин дилдан табриклайман. Саҳнада комик инсонсиз, лекин ҳаётда жуда ҳам жиддий инсон эканлигингиздан хабарим бор.

Саволларим: 1. Санъатга қайси йили ва қандай қилиб кириб келгансиз? "Божалар” гуруҳи ижодини қайси йилдан бошлаган? Мен биламан-ки, сиз "Қувноқлар ва зукколар”даги ЎзМу нинг  "Шоввозлар” жамоаси таркибидан чиққансиз. Мен ўзим ҚВЗ (КВН) нинг ашаддий мухлисиман. 2. Сиз ҚВЗ (КВН) да Ҳакамлар ҳайъатида иштирок этасиз. Сизга ҚВЗ (КВН) да ҳакамлик қилиш вазифасини ким таклиф қилган ва нима учун сизни ҳакамликка қабул қилишган? 

3. Ҳар бир инсон олдига қўйган эзгу мақсадига қийинчилик билан эришади. Ҳеч бир нарсани осони бўлмайди. Албатта, бирданига ҳаммасига эришиб бўлмайди. Албатта бир нарсага эришиш учун бир нарсадан воз кечиш керак. Сиз шу кунгача қандай муваффақиятларга, ютуқларга эришдингиз, ва нималарга эриша олмадингиз? Ҳаётингиз мобайнида шу ютуқларга эришишингиз учун нималардан воз кечдингиз?

4. Олдин продюсерларингиз ким эди? "Акфа медиа” эди адашмасам, тўғрими? Ҳозир продюсерингиз Жавлон Шодмонов экан тўғрими?

5. "Одноклассник” сайтига кириб турасизми? У ерда Жаҳонгир Позилжоновлар кўп экан, қайси бири ҳақиқий, қайси бири сохта эканлигини билиш қийин?

6. Энг ашаддий мухлисингиз кимлигини биласизми?

7. Сиз учун хотирангизда муҳрланиб қолган энг бахтли кун қайси ва ўша ҳақида гапириб беринг. 8. Ҳаётда энг яқин дўстингиз ким, Жавлон Шодмоновдан ташқари?

9. Ноқулай вазиятга тушган пайтингиз бўлганми, шу ҳақида гапириб беринг.

Ижод қилишдан тўхтаманг. Ашаддий мухлисангиз ФАРЗОНА

 

Жаҳонгир Позилжонов: - 1. Санъатга оддий кириб келганман. Аслида 1994 йил кириб келганман, лекин бошида омад келмаган. 1996 йил яна 2-3 болалар билан ҳаракат қилганмиз. Қўшиқлар ёзиб, клип суратга олиб, чиқарганмиз. Лекин, яна омад келмаган. Кейин бошқа ишларда ишладим. Лекин, барибир санъатга иштиёқ катта бўлгани учун, ҳаракат қилганман. Қўшиқ ёзиб, чиқариш учун катта маблағ кетади. Биз ўша пайтларда икки йил ишлаб, йиққан пулимизга қўшиқ ёздирганмиз. Лекин, барибир омад керак экан. 2001 йил Мўмин Орипов билан учрашганман, биргаликда ижод қила бошладик. Ҳаттоки, икки йил ишлаб, пул топишни ҳам кераги бўлмади. Омад келган.

"Божалар” ижоди 2001 йилдан бошланган. Омад келган. Пул ишлаб топа бошладик. Санъатдан келган пулни яна санъатга сарф қилиб, Мўмин Орипов билан қўшиқ қилиб, шу қўшиқларимиз орқали танилиб кетдик. Яъни, омад келди.

2. Ҳа, иштирок этаман. Нима учун қабул қилишган билмадим, лекин таклиф қилишган. ҚВЗ (КВН) нинг бош режиссёри Шукрулло Маҳкамов таклиф қилганлар.

3. (ўйланиб) Мен ҳозир нимагадир эришдик деб айта олмайман. Эришиш деганда ўзи умуман, мени фикрим ва отамни ўргатганлари ҳам, инсон нимагадир эришдим деса, у инсон учун ҳаётни қизиғи йўқ, тўхтайди. Одамзот нимагадир эришаман дейди-ю, яна янги орзу, ҳавас, умр тугагунча тугамайди. Санъатда ҳам мисол учун, мен ютуққа эришдим, бўлди деса, у санъаткорни йўли, чиқаётган зинаси тўхтайди. Чунки, мен санъаткор ютуқларга эришдим, юлдуз бўлдим деса, у санъаткор чарчаб қолибди, яъни, чиқаётган зинасидан чарчаб, ўтириб дам оляпти дейман. Дам олиб, бир йўла ўтириб қолиш ёмон. Шунинг учун ҳам, санъатда бирор нарсага эришдик, дея олмайман. Чунки, шу зинадан чиқишда тўхтамай, ижод қилиб кетаверишни ўзи, бирор нарсага эришиш, яъни чарчамасликка эришиш деб ҳисоблайман. (жилмайиб) Чарчамасликка эришдик, ҳеч қачон чармаймиз, худо ҳоҳласа.

Нималардан воз кечганимга келсак, (кулиб) яхши пул тўлайдиган, яхши ишхоналардан воз кечганман. Чунки, мен ошпазликда ишлардим, отам ҳам ошпаз бўлганлар. Ўзим ҳам ошпазликда ўқиб, ошпаз бўлиб, кўп жойларда,  "Баҳор” ресторанида, Чилонзор туманидаги "Новза” кафесида ишлаганман. Кабоб пиширганман. Чилонзор Савдо Маркази ёнида бекат бор. Ўша ерда Аваз ака деган инсон, ошпаз, санъатга яқинлашишимга сабаб бўлганлар. Ош қилиб, кабоб сотиб, уларни қўлларида ишлаганман. Кўп гап эшитиб юрардим. Эрталаб келиб иш бошланса, тушликдан сўнг, икки-уч соатга йўқ бўлиб қолардим. У ёқ, бу ёқдаги студияда бўлардим, қўшиқ айтишга қизиқардим. Яна келардим, иш чала қолиб, гап эшитардим. Охири шу инсон менга: "Сен ё санъаткор бўлгин, ё ошпаз бўлгин! Сенда санъатга иштиёқинг баланд эканлигини кўряпман.” дедилар. (кулиб) Доим кирсалар, иш қилиб, қўшиқ айтиб, шеър ёзиб ўтирган бўлардим-да. "Сен санъаткор бўлгин, балки омадинг шунда, санъатга бориб кўрингин” деб, менга маслаҳат бериб, йўл кўрсатиб, ишдан хурсандчилик билан кетказиб юборганлар. У ерда икки-уч йил ишлагандим. Санъатга қизиқиб, ҚВЗ (КВН) га борганман. Уларга қўшилиб, 3 – 4 ой юриб, шу ердан ҳаммаси бошланган. Агар ўшанда Аваз ака менга маслаҳат бермаганида, ошпаз бўлиб юришим ҳам мумкин эди. Балки, бошқа соҳада ўзимни синаб юрган бўлишим ҳам мумкин эди.

4. Ҳамкорлигимиз "Акфа медиа”. Продюсер "Акфа медиа”. Бизни ҳар доим қўллабқувватлаб келган компания. Жавлон Шодмонов администраторим.

5. (кулиб) Ҳаммаси сохта. "Одноклассники” сайтида ўтирмайман. Лекин, у ерда бизни номимиздан кўп ўтиришади. Уларни кимлигини билмайман.

6. Билмадим. Лекин, мухлислар кўп жойлардан, Сурхондарёдан келишади. Атайлаб бир кўриб, суратларга тушиш учун, набираларини олиб келишади. Лекин, энг ашаддийсини билмайман.

7. Мўмин Орипов билан кечирган кунларим, биргаликда ижод қилган кунларим, энг бахтли кунларим.

8. Энг яқин дўстим Мўмин Орипов эди . . . (хўрсиниб) Энг яқин дўстимни йўқотиб қўйганман.

9. Ноқулай вазиятларга кўп тушганман. Эслай олмасам ҳам керак. Санъаткор ҳар доим ноқулайликка кириб юради. Ҳар хил вазият бўлади. Масалан, мени тўйимни дискда чиқиб кетиши оилавий ноқулайликка сабаб бўлган. Ҳали тайёр бўлмаган пайтда адамлар мендан "Ўғлим тўйингни диски тайёр бўлдими?” деб сўраганлар, мен "йўқ, ҳали тайёр эмас” деб юргандим. Ростдан ҳам ҳали тайёр бўлмаган эди! Адамлар бир кун менга телефон қилдилар-да, "Ўғлим, майли ўзинг олиб келиб бермасанг ҳам, бозордан дискингни сотиб олдим” деганлар. Тушунмай қолганман, тайёр эмас нарса-ку деб. Кейин уйга борсам, кўриб ўтиришибди. Бозорда дискда, сотувга чиқиб кетган. Ҳали ўзимизда йўқ, ўзимиз кўрмай туриб! Чиққан куни эрталаб, адамларга "бозорда ўғлингизни тўйини дискда кўрдик” дейишган, адамлар ишонмаганлар, бориб қарасалар "бугун чиқди бозорга” дейишган. Шартта биттасини сотиб олиб келганлар. Мен буни кўрдиму, шундоқ студияга қўнғироқ қиламан десам, ўзлари қўнғироқ қилиб айтишган. "Жаҳонгир, ҳозир айтишди, шундай бўлиб қолибди. Хафа бўлманг. Бир техник ходимимиз олиб бориб,  уйида тайёр нарсани яна озгина монтаж қилиб, тўғрилаши керак эди... Шундан тарқаб кетиб қолди” деб айтишди. Чиндан ҳам шундай бўлган экан, яна бироз монтаж ишлари қолган бўлган, кечқурун студия ёпилгани учун, техник ходим уйига олиб борган, қўшнилари чиқиб қолишган. Битта кўриб олай деб, компьютерда кўриб, дискка билдирмай кўчириб ёзиб олиб . . . Тушунмовчилик юз берган. Бундай бўлишини, улар ҳам ҳоҳлашмаган, студия ҳам. Хафа бўлмадим, лекин адамларни олдида жуда ҳам ноқулайлик бўлган эди.

 

1. Кейинчалик кимнидир гуруҳингизга қўшиш ниятингиз борми?

2. Ҳаётингизда армонингиз борми?

3. Кинодаги образингиз билан ҳаётдаги юриш-туришингиз ўхшайдими?   MOON264

 

Сиз доим хурсанд юрасиз, бу ўзингизга ярашади албатта, лекин ҳаётда ҳам шундаймисиз? GULNORA 

 

Жаҳонгир Позилжонов: 1. Юқорида жавоб бердим.

2. Армонлар (ўйланиб) бор, кўп, лекин гапирадиган даражада эмас. Бу шахсий.

3. Ҳазил тарафларим ўхшайди. Ҳазиллашиш, кўпроқ одамларга яхши кайфият улашиш каби.

 

Саволим ёшлик даврингизда ким бўлишни орзу қилгансиз ва ўша ёшлик ҳақида гапириб берсангиз. Қаерда туғилиб ўсгансиз? (Биз биламиз Мед городокда туғилиб ўсгансиз, Музаффар ва Хуршид деган оғайниларингиз бўлган. Ҳозир улар билан қандай муносабатдасиз?) Оилангиз ҳақида гапириб берсангиз.  MAHAMADALI

 

Жаҳонгир Позилжонов: -(кулиб) Боғчада космонавт бўламан деганман. Ёшликда ҳавас қилишни билмаганман. Эски шаҳарда, "Алоқа”да, Отамиз туғилиб катта бўлганлар. Акаларим, мен, ҳаммамиз шу ерда туғилганмиз. Шу ердаги ҳовлида яшаганмиз. Кейинчалик "Шифокорлар шаҳарчаси”га кўчиб кетганмиз. Ҳали-ҳали ўша ерда яшаймиз. Энди, мен Юнусободга, Ҳасанбойга кўчиб кетдим. Отам Ғайрат ака Позилжонов, онам Маъпура опа Позилжонова. Оилада 5 фарзандмиз. Акаларим Рустам, Абдураҳмон, опам Раъно, синглим Доно.

(ўйланиб, ҳайронлик билан) 5-6 та Хуршид, 3 та Музаффар бор, қайси бирлари? Оғайниларимни ҳаммаси билан муносабатим яхши.

 

Ассалому алайкум !!!

1. Умр йўлдошингиз билан қандай танишгансиз, уларни рол ижро этишларига рухсат берганингиз, ажабланарли ҳол?

2. Марҳум Мўмин Ориповни аёллари Камола опа санъат соҳасида иш қилаётган эканлар, эшитдик, шу қанчалик рост? Агар рост бўлса, бунга муносабатингиз?

3. Оилада бозор-ўчарни ким қилади? Қайси бозордан ёки қайси маркетдан?

4. Сизни бир неча марта "Чорсу”да, светофорда учратганман. Бардовый Ниссан Алтимада, ўша машинангиз қани?   MUSLIMA

 

Жаҳонгир Позилжонов: - 1. "Бойвачча” фильмида танишганмиз. Лекин, у актриса эмас! ТошМида ўқийди.

2. Ҳозирги кунда 23 март куни Мўмин Ориповни хотирасига бағишлаб, уни қувончли кунларини эслаб, концерт ўтказилиши мўлжалланган. Бу концертни Мўмин Ориповни аёли Камола ташкиллаштиряпти. Ҳозирги кунда шу концертни ташкилий ишлари билан машғул.

Мени бунга муносабатим яхши.

3. Бозор-ўчарни уйимга яқин Юнусобод бозоридан қиламан. (кулади) Атрофимдаги шогирд болалар билан.

4. (жиддий) Ҳайдаб юришибди. (кулиб) Ким ҳайдаб юрганини билмайман, сотиб юборганман. 


Давоми эртага




Нравится

Советуем посмотреть:
Farzandim - 2 / Мой ребенок - 2
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 75140
Tilim Qursin / Да отсохнет мой язык
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 40616
Mening Do'stim Jin / Мой друг джинн
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 26343
Категория: Новости | Добавил: xursan | Просмотров: 2604
Регистрация желательна.
[ Зарегистрироваться на сайте | Войти на сайт ]
Узбекские фильмы. Uzbek Kino. © 2016
Россия. Российская федерация.