Отабек собиқ суйганидан тан жарохати олди! [uzbek klipi online] онлайн. Бесплатные фильмы в хорошем качестве
Понедельник, 05.12.2016, 05:23
узбекские фильмы
Чат'ик
200
Администратору

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Узбекские фильмы » Новости » Отабек собиқ суйганидан тан жарохати олди! [uzbek klipi online]
Отабек собиқ суйганидан тан жарохати олди! [uzbek klipi online]
22.01.2011, 11:30


Отабек Муталхўжаев бош мия чайқалиши ва икки тиши синиши билан шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлганлиги, суратга олиш ишлари тўхтатилганлигидан хабар беришмоқда.
Қизиғи у қиз боладан калтак еган. Суратга олиш жойига собиқ суйган қизи Отабекни унга нисбатан берган интервьюсидан дарғазаб келиб орқасидан бошига оғир жисм билан урган.
Отабек ғиштга юзи билан тушиб тишлари синган.

Отабек билан амбулатор даволанаётган шахсий (Частная поликлиника) поликлиника олдида учрашдик. Тишлари дархақиқат синган.(суратга тушишни қатъиян истамади).
-Шуни ёзмаса бўлмайдими? Нотуғри тушуниб қолишмасин дейман-да. Павильионда "Тун қорақош" қўшиғимга клип суратга олаётган пайт орқамдан келиб бошимга уриб қочиб кетди.

Ким у? Сабаб нимада?
-Талабалик вақтим, "Нефть и газ" университетида ўқирдим, шартномага пул тўлаш керак, "Газ заправка"да оператор бўлиб ишлардим. Ўша пайтлар бир қиз билан ёқтириб учрашиб юрардим. Лекин менга нисбатан хиссиёт эмас, пулим бўлса ёнимда бўлишини сеза бошладим. Фақат пул учун, қачон қарама "Уни олиб беринг, буни олиб беринг" деб сўрайверадиган тиллага ўч қиз эди. Албатта муносабатни бузганман. Хонандаликни бошлагач мана шу каби қизларга атаб қўшиқ куйлайман деб ният қилгандим. Эрга тегиб кетганди, ажрашиб кетибди. Концертимга хам келганди.
Сайтларингизда "Борига барака" клипимни премьера қилгандик, мана шу қўшиқ шу қизга аталганди, клипни мохиятини хам кўргансиз.
Яқинда бир радиода интервью бериб шу қўшиғим ва бу қўшиқ тарихи хақида айтиб бердим. Лекин қизни номини айтмагандим. Юз фоиз қизларга тегишли эмас, лекин хаётимдан келиб чиққан холда бир қизга аталган ва баъзи қизларга тегишли дегандим. Ўша интервьюни эшитиб дарғазаб бўлиб аввалига ижодий жамоамга узлуксиз қўнғироқ қила бошлади. Кейин борадиган жойларимни билиб таъқиб қила бошлади.
"Тун қорақош" қўшиғига клип олаётган пайтимиз уни кириб келганини хам сезмай қолдик. Орқамдан зарба сезиб йиқилдим. Қаттиқ бир жисм билан урди нималигиниям билмаймиз. Йиқилганимда ғиштга юзим билан тушганимга икки тишим синди. Бош мия чайқалиш жарохатини олдим. Сан "Борига барака" қўшиғингни манга куйлаб мени шарманда қилгансан деб тўполон қила бошлади.дан олинди
Суратга олиш ишлари тўхтатилди, вахоланки қанча харажат ва харакатлар зое кетди. Кўпроқ шуниси алам қилади. Қиз боламан мани уриб бўлмайди, мени устимдан арз қилиш ярашмайди деб хар нарсани қилавериш яхшимас-ку.

Нравится

Советуем посмотреть:
Farzandim - 2 / Мой ребенок - 2
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 75121
Tilim Qursin / Да отсохнет мой язык
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 40607
Mening Do'stim Jin / Мой друг джинн
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 26334
Категория: Новости | Добавил: xursan | Просмотров: 1334
Регистрация желательна.
[ Зарегистрироваться на сайте | Войти на сайт ]
Узбекские фильмы. Uzbek Kino. © 2016
Россия. Российская федерация.