ulugbek qodirovni YIG`LATISHDI!? онлайн. Бесплатные фильмы в хорошем качестве
Четверг, 08.12.2016, 23:07
узбекские фильмы
Чат'ик
200
Администратору

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Узбекские фильмы » Новости » ulugbek qodirovni YIG`LATISHDI!?
ulugbek qodirovni YIG`LATISHDI!?
16.01.2011, 18:09

Янги йилда ўзбек киносида нима гаплар? Томошабинларни қандай фильмлар тақдимоти кутмоқда? Қуйида премьераси кутилаётган икки фильм ҳақида айрим маълумотлари ҳавола этиб ўтамиз.



Улуғбек Қодировни йиғлатишди!

Кўпгина фильмларнинг сценарий муаллифи сифатида танилган ёш ижодкор Шерзод ¤лмасов ўзининг илк режиссёрлик ишига қўл урди.

Бош ролларни Улуғбек Қодиров ва Гулчеҳра Эшонқуловалар ижро этаётган "Қасос” деб номланган мазкур картинада ҳақида олдинги сонларимизда тўхталиб ўтгандик. Энди бу фильм ҳақидаги янги маълумотлар билан танишинг. Картинадаги баъзи саҳналар хорижда суратга олинди. Бу қандай лавҳалар ва қайси чет давлат экани ҳақидаги маълумотни эса сир тутишни лозим топишди. Гулчеҳра Эшонқулова ҳамда Улуғбек £одировларнинг "Шабнам”намдан кейинги навбатдаги жуфтлиги кўпчилик томошабинларни қизиқтириши сир эмас. Аммо уларнинг роллари олдингисини такрорлаб қолмасмикан? Шу ҳақда сўраганимизда картина режиссёри қуйидагича жавоб олдик.

"Фильмимизда Улуғбек ҳам, Гулчеҳра ҳам олдинги образларига ўхшамаган қиёфада жонлантиршаяпти. Улардан бири нафақат ошиқ йигит балки меҳрибон, меҳнаткаш ака ролида ўзининг янги қирраларини очса, иккинчиси ҳар доимги маъсум қиёфасидан чекиниб, томошабинга кутилмаган характерда намоён бўлишади”.

Яна режиссёрнинг айтишича, фильмнинг пойтахтдаги ¢афур ¢улом хиёбонида суратга олиш жараёни картина ижодкорларини бироз қийнаб қўйган. Сабаби, атрофда мухлисларнинг тўпланиши ва бирга суратга тушиш илтимослари билан бош қаҳрамонларнинг бир соатга мўлжалланган съёмкаси кечгача чўзилиб кетган.

"Энг қизиқи, Улуғбек Қодировнинг энг оғир саҳналаридан бири суратга олинаётганда бўлди” – дейди режиссёр фильмнинг кадр орти жараёни ҳақида гапириркан. " Улуғбек йиғлайдиган саҳнани астойидил берилиб ижро этаётганди операторимиз бирдан "Стоп” деб қолди. Ниҳоят кадр олинибди деб ўйлабмиз. Кейин билсак, шунча ҳаракатимиз зое кетибди. Оператор Улуғбекнинг ролга киришиб кетганидан таъсирланиб, камеранинг "рег”ини босишни унутган экан. £одировни қайтадан йиғлатишга мажбур бўлганмиз”

Дарвоқе, фильмда, шунингдек, Убайдулла Омон, Бобур Юлдошев, Мурод Ражабов, Фурқат Файзиев, Сайдулла Малдаханов, Ҳошим Арслонов, Зуҳра Солиева, Жалол Юсупов, Муяссар Бердиқуловалар иштирок этишган.

Фильм жанри: мелодрамма, драмма, детектив... бир неча жанрлар қоишмаси – экш услубида олинган

Нравится

Советуем посмотреть:
Farzandim - 2 / Мой ребенок - 2
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 75128
Tilim Qursin / Да отсохнет мой язык
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 40610
Mening Do'stim Jin / Мой друг джинн
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 26336
Категория: Новости | Добавил: xursan | Просмотров: 2557
1  
rr

Регистрация желательна.
[ Зарегистрироваться на сайте | Войти на сайт ]
Узбекские фильмы. Uzbek Kino. © 2016
Россия. Российская федерация.