Filip Kirkorov / Jinni honaga tushib qoldi онлайн. Бесплатные фильмы в хорошем качестве
Вторник, 06.12.2016, 18:59
узбекские фильмы
Чат'ик
200
Администратору

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Узбекские фильмы » Новости » Filip Kirkorov / Jinni honaga tushib qoldi
Filip Kirkorov / Jinni honaga tushib qoldi
21.12.2010, 14:06


Россиянинг нуфузли тақдимотларидан бири бўлган "Золотой граммофон" тақдирлаш маросимини суратга олиш ишлари кетаётган чоғда Филипп Киркоров режиссер ёрдамчиси бўлган қизни уриб тепгани хақида хабар яшин тезлигида тарқалди.

Бундан бир неча йил аввал, жуда бир неча йиллармасу, яқин йиллар деса хам бўлади, хуллас бир аёл журналистни сўккани хақидаги жанжалдан таъзирини еганди. Ўша пайтлар "розовая кофточка" тушунчаси юмор оламида яхши оммалашиб анекдотлардан тортиб КВНларгача энг хит мавзу саналганди.

Мана бу воқеадан сўнг Филипп Исроилдаги рухий касалликлар шифохонасига ётиб олибди. Қизиғи хаммасини бўйнига олиб, йиғлаб, бир сирни ошкор этаман мен рухий касалман, гох гохида нима қилаётганимни билмай қоламан, кейин хатто эслай олмайман дебди. Адвокат балки яхши маслахат бергандир? Чунки, жиноят ишида рухий носоғломлик жазодан озод этади. Лекин даволанишдан ва тамғадан эмас!

Филипп "даволаниш"ни бошлаган чоғда Россия  шоубизнесида хақиқий детектив экшн бўлиб кетди, кимдир Филипп атайин пиар учун калтаклади деяётган бўлса, кимдир бунда   Таркан ва Рики Мартинни агентлари уларнинг қўшиқларини қайта куйлагани учун Филипни "подстава" қилдиришди хам дейишмоқда.
Фантастика!

Иосиф Пригожин эса дангал Филипни аллақачон ўз ўрнига қўйиш керак эди, у хамиша аёлларни шу тариқа ер қилади деди.

Филлиппни болалигида аёллар хафа қилганми, ё мактабда қизлардан калтак еганми билмадигу, лекин иккинчи маротаба жабрланувчи аёл киши.

Мени фикрим эса бошқачароқ, юлдузлик касалининг сўнгги босқичи, яъни ўзини шоубизнес эмас бутунжахон қироли деб билиш натижаси.

Бизнинг шоу бизнесда устоз даражасидаги АКСАРИЯТ маданият ходимлари Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Кумуш Раззоқовалар қайтанига йиллар мобайнида маданияти кучайган бўлса, баъзи бир ёши ўтса хам буни тан олишни истамаган, ўзимиздаги Филип Киркоровдек хонандалар топилади. Қўл билан кўрсатиш шартмас албатта)).
Вахоланки Филиппдек овози бўлмаса хам хар холда ўзини қирол деб билиши, тарбия, маданият хулқ деган тушунчалар  кўчасини айланиб ўтгани аниқ)).

Филипп
бошқа тарафлама яъни пиарни хам қандайдир бир фоизда ўйлаганига аминман. Илк можаросида уни ёнини олганлар топилганди, мана иккинчи бора эса у аниқ айбдорлигини билгач рухий шифохонадан панох топмоқда. Қизиғи, унинг фанатлари бу холатда хам қўллаб қувватлаб эмас, режиссер қизга тухмат қилиб Филиппнинг ёнини олишмоқда. 
Шунинг учун хам сайтимдами бошқа ёқдами, хонандаларнинг фанатларига ва уларнинг фикрига хеч қачон ахамият хам бермаганман. Бу холат фикримни янада мустахкамлади, негаки фанат хонанданинг салбий тарафини хеч қачон кўра олмайди тан хам олмайди. Бу хам бир рухий касаллик.

Қўйидаги видеолардан ўзингиз хулоса қиларсиз:

 

Воқеа хақида жабрланувчи:



:

Валерия фикри "Бу жиноят, халққа маданиятни олиб борувчи халқ артисти учун кечирилмас иш!":

Валерий Меладзе фикри  "Зоопарк ёки джунглидамизми?":



Филипп рухий касалхонадан интервью 1
  

2


3


4


Нравится

Советуем посмотреть:
Farzandim - 2 / Мой ребенок - 2
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 75124
Tilim Qursin / Да отсохнет мой язык
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 40608
Mening Do'stim Jin / Мой друг джинн
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 26335
Категория: Новости | Добавил: xursan | Просмотров: 771
Регистрация желательна.
[ Зарегистрироваться на сайте | Войти на сайт ]
Узбекские фильмы. Uzbek Kino. © 2016
Россия. Российская федерация.