ЭНГ МАШҲУР ВА СЕВИМЛИ...ЮРИСТ! онлайн. Бесплатные фильмы в хорошем качестве
Понедельник, 05.12.2016, 13:28
узбекские фильмы
Чат'ик
200
Администратору

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Узбекские фильмы » Новости » ЭНГ МАШҲУР ВА СЕВИМЛИ...ЮРИСТ!
ЭНГ МАШҲУР ВА СЕВИМЛИ...ЮРИСТ!
20.12.2010, 15:05

УНИ КЎПЛАБ ЮЛДУЗЛАР ТАНИЙДИ...УЛАРНИНГ КЎПИ МИЖОЗЛАРИ ҲАМ. 8 ТА КУТИЛМАГАН ВАЗИЯТ. ХАЛҚАРО ТОИФАДАГИ ЮРИСТНИНГ ЖАВОБЛАРИ ҚАНДАЙ?


ЭКСКЛЮЗИВ ЛОЙИҲАДАН БИРИНЧИ БАҲРАМАНД БЎЛИНГ

Отабек Маҳкамов. Бу номни ўзбек кино ва қўшиқ санъатида билмайдиган машҳур йўқ. Асосий икки сабаби бор. Биринчидан, у яхши юрист! Иккинчидан, у жуда яхши инсон! Назаримизда, шу икки хусусиятга, аниқроғи, ҳам касбий, ҳам шахсий баркамоликка ета олган инсон ҳаёт аталмиш катта майдонда ўз мавқеини ярата олади. Бундай инсонлар ҳаёт синовларига эса жуда бардошли бўлади. Натижа эса ҳар доим ғалаба билан якун топади. Бугунги меҳмонимиз юридик фикрларидан сиз ўзингизга анча хулоса чиқарасиз, деган умиддамиз.

8 ТА КУТИЛМАГАН ВАЗИЯТ. ХАЛҚАРО ТОИФАДАГИ ЮРИСТНИНГ ЖАВОБЛАРИ ҚАНДАЙ?

1.Раҳбарингиз мижозингиз. У шикоят қилаётган инсон энг яқин дўстингиз...

-Ҳар қандай Шартнома ёки Контрактнинг энг асосий омилларидан бири бу «ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ». Бу дегани авваламбор тарафлар ўртасида бўладиган терговдан олдин ўтказиладиган музокоралар. Яъни, нафақат бундай мураккаб вазиятда, балки барча ҳолатларда Юрист ўзини факат ҳуқуқий билимларини эмас, балки психологик тажрибасини ҳам қўллаши лозим.

Бунга ўхшаган вазиятлар амалиётимда кўп эмас, лекин учраб туради. Бу воқеалар содир бўлганида, авваламбор, иккала томонни индивидуал хислатлари ва характерларини инобатга олиб, улар учун бу вазиятни фақат иккита йўли борлигини тушунтираман:

1. Агар бўлиб ўтган ишлар «ўртадан» чиқмай шу ерни ўзида ҳал бўлиб улар бир бирини кечиришса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Суд органлари томонидан тергов жараёни қандай ҳуқуқий охиратларга олиб келишини амалий мисоллар билан батафсил равишда тушунтириб берганман.

2. Борди-ю, иккала томон ҳам принципиал равишда бир-бирини эшитмай уларнинг масаласи суд ва тергов тартибида курилса, натижада иккала томоннниг вақти, соғлиги ва харажати бекор сарф қилинади.

Ҳозирги кунгача амалиётимда, бундай вазиятларда томонлар айнан «1»-вариантни танлашган. Умид киламан, кейинчалик ҳам шундай бўлади.



2.Касбингизга нуқта қўйиш учун ўлимдан бошқа яна энг муҳим нима сабаб бўлиши мумкин?

Ҳаммасига Худонинг иродаси, лекин вакт билан кўп нарса ўзгариши мумкин, мен эртага нима бўлишини айта олмайман. Албатта, ўзим учун танлаган касбни жуда ҳурмат қиламан ва умримнинг охиригача унга содиқ қолишни истайман. Ҳаётда шунақа пайт келиб қолиши мумкин-ки, инсон бутун умр тутган йўлини бошқа соҳага айлантириб бошқадан ҳаёт бошлаши мумкин. Масалан жаҳон таниган Буюк опера тенори Андреа Бочелли ўз вақтида Италиянинг Пиза Юридик Университетини тугатиб, юрист бўлиб ишлаган, лекин вақт ўтиб у умуман, бошқа йўналишни танлади, ва ҳозирда у бутун дунё таниган классика тенори!

Ким билсин, балки ҳаётимда ИЛҲОМ келиб менда ҳам қандайдир ижодий ўзгаришлар бўлиши мукин. Жавобимни бошида таъкидлганимдай Худо Пошо.

3.Қонун-қоидаларга деярли риоя қилмайдиган қиз хонадонига онангиз совчиликка борди. Тўй ҳам бўлди. Келиннинг бу одатларини тўйдан кейин билдингиз...

Авваламбор, айтиш боизки, ота-онам мен учун бирор бир қизни танлаб таништиришганда, мени ҳар бир потенциал бўлажак рафиқамга нисбатан ўзимни «ички тергов фаолиятим» мавжуд. Уйланиш, бу ҳаётнинг энг асосий этапларидан бири, бутун келажакни ҳал қилувчи омил. Шунинг учун бу вазиятда барча маълумотлар кўп маротаба қайта текширилади.

Шу интервьюни ўқиётганлар қаторида малакали юристларга иши тушган инсонлар бўлса, мени яхши тушунишади – тажрибали адвокатдан бирор ҳолатни яшириш қийин.

Лекин борди-ю, бундай вазият бўлиб қолса, тажрибамдан келиб чиққан ҳолда бундай ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибатларини рафиқамга айтиб бераман, тушунтириш ишларини олиб бораётган жараёнда ўзимдаги бутун нотиқлик санъатини қўллаган ҳолда мисолларимни энг қўрқинчли жиҳатларини айтиб бераман. Лекин шунда ҳам ёрдам бермаса, бу қизни аёллар қамоқхонасига яъни аёллар учун махсус жиноий жазони ижро этиш муассасасига батафсил экскурсияга олиб бораман. Шундан кейин ҳам у ўз ҳуқуқбузарлик ҳатти-ҳаракатларини давом этса, уни кутиб турган «бепул уч маҳал овқат ва турар жой»ни ўз кўзлари билан кўриб келади.

Ўйлайманки, бундай чорадан кейин ҳар қандай потенциал ўта хавфли рецидивист ҳам ўз қилмишларини ўйлаб кўради.

4.Ҳақиқий юрист учун Қонун унинг ҳаёти. Қанчалар юристнинг табиати оғир бўлмасин, барибир у ҳам ҳиссиётга берилувчан қалб эгаси. Қаршингизда судланаётган маъсума аёл дув-дув кўз ёш тўкяпти. Юрист кўз ёшларга ишонадими?

Юқорида айтиб ўтганимдек, малакали юрист бу нафақат профессионал ҳуқуқшунос, балки тажрибали психолог. Юрист кўз ёшларга ишонади, лекин ўша кўз ёшларнинг тоифасига қараб. Фикримча, бундай кўз ёшларини тўкаётган судланувчи аёллар икки тоифага бўлинади:

- «тимсоҳ кўз ёшлари», яъни ҳаммага маълумки, тимсоҳлар меъёридан кўп овкат еб қўйганларида, ошқозон хусусияти янада яхшиланиб ҳазм жараёни яхшиланиши учун тимсоҳлар йиглайди. Бундай кўз ёшларга нисбатан албатта эътибор берилмайди, у аёлларга бу вазиятдан соғ-омон қутилиб олгач, уларга фақат ТЕАТРда ўз артистлик маҳоратини давом эттиришини тавсия киламиз.

- «пушаймонлик кўз ёшлари», яъни ўз қилмишидан афсусланиб, жиноий ҳаракатларни бошқа қайтармаслик тўғрисида ваъда беришади.

Бундай вазиятларда юристнинг ҳам инсоний фазилатлари уйғонади.



5.Шогирдингиз юзингизга касбий камчиликларингизни айтди.

Беш йил давомида Ўзбекистон ҳамда Европа Университетларида маъруза ўкиганман (хозиргача ўқиб келяпман). Шунинг учун шогирдларимнинг сони етарли даражада.

Барчасига етарли даражада тўғрисўз бўлишни ўргатаман. Юзимга айтилган камчиликларни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, ўзимга тегишли хулосалар қилиб оламан.

Бир нечи йил аввал Марказий Европа Ҳуқуқий Университетида (Будапешт, Венгрия) маърузам «маньяк қотилларга нисбатан ўлим жазосини ҳуқуқий асослари» мавзусига бағишланган. Шунда бир талабам ўрнидан туриб «ўлим жазосига нисбатан» ўзимнинг фикримни сўраган. Мен унга бундай маньякларга «ўлим жазосидан» ташқари бошқа ҳеч қандай жазо тўғри келмаслигини айтдим. Шунда у менга машҳур, Гиннеснинг Рекорд Китобига кирган қотил Чикатилло иши буйича, суд ва тергов хатолари олиб келган бир нечта одамларга нисбатан ўлим жазосини қўлланилганини айтиб, ўша одамларнинг оиласидаги фожеани батафсил айтиб берди, чунки, ўша талаба Чикатиллони иши буйича айбсиз электрик стулга ўтирган одамнинг невараси эканлиги маълум бўлган.



6.Ўзингизни ўзингиз алдашга тўғри келяпти.

Бу дунёда ўзини ўзи алдамаган одамнинг ўзи йўқ.

Ҳимоям остида бўлган шахсни ҳақиқатдан ҳам шу жиноятни содир этганлигини биламан, лекин вазифам унга ҳуқуқий ёрдам бериш. Тажрибамдан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкинки, мен кўп тоифада жиноят содир этган одамларни ҳимоя қилганман. Лекин терроризм, одам ўлдириш, номусга тегиш каби содир этилган жиноятлар бўйича ишларни ўз зиммамга олмайман. Бундан ташкари эса кўп тоифадаги жиноятларни кўриб чиққанман.

Яқинда талабаларимдан бири менда сўради: «Ахир, сиз билардингиз-ку, бу одам ўша жиноятни содир этганлигини, сиз шунга қарамай уни ҳимоя қилиб оқладингиз. Бу жиноятчи учун жазо йўқ-ми?». Мен унга «бу одамга ҳам катта жазо бор, у мени хизматларим учун ҳисобни ўз қўлига олганида у учун бу энг дахшатли жазо бўлади”.

7.Дейлик, Юлдуз Усмонова Озодбек Назарбековни омма олдида ҳақорат қилди. Назарбеков сизга мурожаат қилди.

Авваламбор, умид қиламан бундай вазият бўлмайди. Чунки иккаласини ҳам яқиндан танийман, мен учун яқин инсонлар. Лекин, борди-ю, бундай вазият содир бўлса интервьюмнинг бошида айтиб ўтган «психологик стратегияни» амалга ошираман. Уларнинг иккаласига ҳам бу воқеанинг овоза бўлиб кетиши натижасида юзага келадиган «қора пиар»ни тўғри келмаслигини тушунтириб берардим. Натижада эса иккаласини ҳам йиллар давомида тўпланган обрўси бир зумда йуқолиб қолиши мумкинлигини тушунтираман.

8.Муалифлик Ҳуқуқини Ҳимоя қилиш ташкилоти фаоллигини ошириш мақсадида 3 та муҳим маслаҳат беришингиз керак.

- Асарни ёзаётган муалифларнинг ҳуқуқий маданияти ва юридик билимларини устидан ишлаш ёки улар ўз командаларига малакали ҳуқуқий мутахассисларни жалб қилиш.

- Тугатилган асарни тезкорлик билан Ўзбекистон Республикаси Муалифлик ҳуқуқи бўйича Агентлигида рўйхатдан ўтказиб, тегишли гувоҳномани олиш.

- Муаллифга нисбатан плагиат ҳолати аниқланса, энг асосийси, бундай вазиятда эринмаслик ва ўша ўғри-муаллифни қонуний жазолаб, бу воқеани Оммавий Ахборот Воситаларида ёритиш. Бошқа муаллифлар бундай янгиликларни эшитиб, ўз муаллифлик ҳуқуқлари Давлатимиз ҳимоясида эканлигига ишонч уйғотиш.





ТАРЖИМАИ ҲОЛ

1984 йил 5 сентябрда туғилган.

Олий маълумотли юрист. Европанинг Марказий Ҳуқуқий Университетида (Венгрия. Будпешт) малакасини оширган, кўплаб Европа Университетларида «меҳмон-лектор» сифатида Халқаро ҳуқуқ бўйича маърузалар ўқийди.

Европа ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академиясининг халқаро хусусий ҳуқуқ фанлари Доктори.



Ўзбекистоннинг кўп таниқли санъат арбобларининг юридик маслаҳатчиси. Унинг машҳур мижозлари: Фарруҳ Зокиров, Улуғбек Қодиров, Фарруҳ Соипов, Равшан ва Фарруҳ Комиловлар, Тоҳир Содиков, Самандар, Гулчеҳра Эшонқулов, Раъно Шодиева, Сардор Раҳимхон, Руслан Шарипов ва бошқалар.



Улардан ташқари, дунё таниган актёрлар билан ҳам юридик фаолият олиб боради: бизга «Один дома» комедияси орқали таниш бўлган Кевин ролини ижро этган Макалей Калкининг ҳам юридик ишлари буйича маслаҳатчиси.

Кинодаги фаолияти:

Куп ҳолларда, бу тасодиф ёки аниқ мақсадда унга таклиф этилажак роллар касбий фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Шу боисми, Маҳкамовга нисбатан "юридик роллар қироли” таърифини берсак, муболаға бўлмас! Бир картинада адвокат, бошқасида терговчи, опер-ходим, тендер комиссиясининг раиси, прокурор... Агар, "Бўрилар-3.Охирги карз”, «Онаизор», «Мажруҳ», «Ўғригина келин», «Юзма-юз» кабиларни томоша қилган бўлсангиз, сиз ҳам фикримизга қўшилингиз табиий.


Нравится

Советуем посмотреть:
Farzandim - 2 / Мой ребенок - 2
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 75122
Tilim Qursin / Да отсохнет мой язык
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 40607
Mening Do'stim Jin / Мой друг джинн
Узбекские фильмы 2013 года
Просмотров: 26334
Категория: Новости | Добавил: xursan | Просмотров: 1714
Регистрация желательна.
[ Зарегистрироваться на сайте | Войти на сайт ]
Узбекские фильмы. Uzbek Kino. © 2016
Россия. Российская федерация.